РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТДА БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИНГ РОЛИ

Абсаматов Даврон Абсаматович – ISFT институти катта ўқитувчиси davronasamatov@gmail.com
Аннотация. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш жараёнида бошқарув ҳисоби тизимининг ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинади. Замонавий рақамли технологиялар (Big Data, IoT, булутли хизматлар ва квантли ҳисоблаш) корхоналарнинг ички ҳисобот ва таҳлил жараёнларини автоматлаштириш ҳамда стратегик қарор қабул қилиш самарадорлигини ошириш имконини беради. Илмий адабиётлар ва миллий тажриба асосида бошқарув ҳисобининг рақамли трансформацияси билан боғлиқ асосий муаммолар – кадрлар малакаси, техник ва дастурий таъминот, норматив-ҳуқуқий базанинг етишмаслиги ва инвестициялар ҳақида фикр юритилган. Шунингдек, интеграл ахборот тизимларини (SAP, Oracle, 1С) жорий этиш, кадрлар тайёрлаш ва малака оширишт ва методик қўллаб қувватлаш чораларини амалга ошириш бўйича таклифлар келтирилади. Ҳисоб-китоб жараёнларини рақамлилаштириш корпоратив бошқарувни шаффоф ва тезкор қилиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун муҳим босқич эканлиги таъкидланади.
Калит сўзлар: рақамли иқтисодиёт, бошқарув ҳисоби, рақамли трансформация, катта маълумотлар (Big Data), булутли (облока) технологиялар, интеграл ахборот тизимлари, кадрлар малакаси.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *