Р.Д.Дусмуратов-ТДИУ, Бухгалтерия ҳисоби кафедраси профессори,
и.ф.д., «Ўзбекистон Олий таълими аълочиси»
r.dusmuratov@tsue.uz
Аннотация. Мазкур мақола асосан таянч докторантлар, мустақил изланувчилар ва магистратура талабаларига мўлжалланган бўлиб, иқтисодий тадқиқотларда «индуктивизм – дедуктивизм» дилеммасини ҳал этиш масаласи тадқиқ қилинган. Иқтисодий тадқиқотларда индуктив методлар каби, дедуктив методлар воситасида ҳам янги иқтисодий билимлар кашф этилиши ва ривожлантирилиши очиб берилган. Шунингдек, гипотетик-дедуктив хулоса моделининг аҳамияти асосланиб, у иқтисодий гипотезалардан, мавжуд хўжалик фактлари билан таққосланиши мумкин бўлган, эмпирик текшириладиган оқибатларни дедукциялашни назарда тутувчи методологик усуллар тизими сифатида тавсифланган.
Калит сўзлар: индукция, дедукция, гипотеза, назария, эҳтимоллик, индуктив-эҳтимоллик методи, гипотетик-дедуктив метод, индуктивизм, дедуктивизм, иқтисодий софистика, иқтисодий гипотеза, аксиоматик метод.
