Сафаров Ғ.А.
Тошкент молия институти, Тошкент, Ўзбекистон.
Аннотация. Мақолада табиий ресурс ва мол-мулкларни солиққа тортишнинг назарий жиҳатлари, турлари, бюджет даромадларидаги аҳамияти, амалдаги ҳолати танқидий жиҳатдан ўрганилган, бу борадаги муаммоларга тўхталиб, уларни бартараф этишга доир муаллифнинг фикр-мулоҳазалари келтирилган.
Таянч сўзлар: табиий ресурс ва мол-мулкларни солиққа тортиш, ер солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи.