Раҳимов А.М.
Тошкент молия институти, Тошкент, Ўзбекистон.
Аннотация. Мақолада тижорат банклари депозит базасини мустаҳкамлаш борасидаги илмий қарашлар, республикамиз тижорат банклари депозит базасининг амалдаги ҳолати таҳлили ва унга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар кўриб чиқилган, шунингдек, жалб қилинган ресурслар базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш юзасидан таклифлар берилган.
Таянч сўзлар: тижорат банки, депозит, депозит базаси, депозит турлари, талаб қилиб олингунча депозит, муддатли депозит, жамғарма депозити, депозит сертификати, банк ресурслари, жалб қилинган маблағлар, банк ресурс базаси.