Тошмуродова Б., Садуллаева М.
Тошкент молия институти, Тошкент, Ўзбекистон.
Аннотация. Мақолада халқаро молия бозоридан капитал жалб қилиш шакллари, акцияларни очиқ обуна тартибида халқаро фонд биржаларида жойлаштириш амалиёти ҳисобланган IPO операцияларининг афзалликлари ва камчиликлари ҳамда еврооблигациялар ва корпоратив облигацияларнинг хусусиятлари хусусида фикр юритилган ҳамда тегишли хулосалар келтирилган.
Таянч сўз ва иборалар: халқаро капитал ҳаракати, хорижий капитал жалб қилиш, IPO, IPO афзалликлари ва камчиликлари, облигациялар, еврооблигациялар, корпоратив облигациялар.