Костаев У.У.
«Навоий КМК» давлат корхонаси, Ўзбекистон.
Аннотация. Мақолада ҳисоб тизимида янги йўналиш ҳисобланган стратегик бошқарув ҳисобининг назарий асосларива асосий функциялари ёритиб берилган, унинг шаклланиш босқичи бўйича олимларнинг фикр-мулоҳазалари ва ёндошувлари таҳлил қилинган. Хўжалик юритувчи субъектларда стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш босқичлари ва тамойиллари тавсия қилинган ҳамда стратегик бошқарув ҳисобининг истиқболдаги прогнозлаштириш ва унга таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олиш вазифаси ёритиб берилган.
Калит сўзлар: стратегик бошқарув тамойиллари, олимлар ёндошуви таҳлили, бошқарув қарорлари қабул қилиш, стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш босқичлари, маълумотлар манбаи, прогнозлаштириш ва бюджетлаштириш, ташқи ва ички омиллар, макро ва микромуҳит.