Абдусаломова Н.Б.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси докторанти.
Аннотация. Мазкур мақолада бошқарув ҳисобини ташкил қилишдаги муаммолар, ушбу муаммоларнинг ҳал қилиш йўллари кўрсатиб ўтилиб, бошқарув ҳисобининг назарий, амалий ва услубий жиҳатлари тадқиқ этилган. Бошқарув ҳисобини ташкил этишдаги йўл қўйиладиган хатолар кўрсатилиб, қора металлургия саноати корхоналарида бошқарув ҳисоби тизимини белгиловчи молиявий-хўжалик фаолиятининг хусусиятлари, турли бошқарув даражаларинингахборотга бўлган эҳтиёжлари, бошқарув ҳисоботларини шакллантиришга нисбатан қўйиладиган асосий талаблар, корхоналарда бошқарув ҳисобини ташкил этишга оид илмий жиҳатдан асосланган муаллифлик таклифлари ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар: бошқарув ҳисоби, молиявий ҳисоб, бюджетлаштириш, мослашувчан бюджет, ички назорат, жавобгарлик марказлари, харажатлар ҳисоби.