Н.А.Шерқўзиева
Тошкент молия институти “Молиявий менежмент” кафедраси таянч докторанти
Аннотация. Мақолада акциядорлик жамиятлари молиявий бошқарув тизимида компания ва унинг акциядорлари манфаатлари мувозанатига асосланувчи ҳамда акциядорлик жамиятлари инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган дивиденд сиёсатининг тутган ўрни ҳақида сўз юритилади. Шунингдек республикамиздаги акциядорлик жамиятларида самарали дивиденд сиёсатини юритишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган, бунда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш йўналишлари белгиланган.
Таянч сўзлар: Акциядорлик жамиятлари, дивиденд, дивиденд сиёсати, экс-дивиденд санаси, дивидендларни эълон қилиш санаси, сўнгги рўйхатга олиш санаси, тўлов санаси, инвестицион жозибадорлик.